26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Мамлакатимизда
10 Июн  2019 372

Энди олий маълумотга эга бўлмаган, аммо фахрий унвонга эга шахслар ОТМда ўқитувчи бўлиб ишлаши мумкин

Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий таълим муассасаларининг таълим бериш жараёнига ноёб истеъдодли ва маҳоратли мутахассисларни жалб этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (473-сон, 08.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун танловларда тегишли мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар (магистр, дипломли мутахассис)  қатнашиши мумкин.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, олий таълим муассасаларидаги педагог ходимлар лавозими учун танловларда, истисно тариқасида тасвирий ва амалий санъат соҳасида олий маълумотга эга бўлмаган, бироқ “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”, “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвонларига эга шахслар ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари қатнашиши мумкинлиги белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech