21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Биласизми?
11 Апр  2019 1355

Энди ракеталар Бойқўнғирдан учмайдими?

«Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин 1961 йил 12 апрелда Бойқўнғирдан Ернинг биринчи космонавти Юрий Гагарин самога парвоз қилган ва ҳозирга қадар Халқаро космик станцияларга ракеталар учириш учун фойдаланиладиган старт мажмуаси яқин орада тўхтатиб қўйилиши ҳақида баёнот берди.

 

Шундан сўнг бошқариладиган парвозлар модернизация қилинган 31-майдондан учириладиган «Союз-2.1а» ракетасига кўчирилиб, амалга оширилади. «Прогресс» юк ташувчи ракеталари аллақачон ундан парвоз қилмоқда.

Бортига космонавт Юрий Гагарин чиққан «Восток» кемаси 1961 йил 12 апрелда Москва вақти билан 9:07 да биринчи майдондан учирилган. 108 дақиқалик парвоздан сўнг жаҳоннинг биринчи космонавти кемадан Ерга етти километр қолганида катапульта қилган ва эсон-омон Саратов областига қўнган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech