21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Мамлакатимизда
12 Сен  2019 288

Энди судья бўлиш учун камида 35 ёш талаб этилади

“Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонун билан 10 дан ортиқ қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Судлар тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгаритишларга кўра, эндиликда судьялик учун 35 ёш бўлиш талаб этилади (илгари 30 ёш эди).

Шунингдек,  судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган захирадаги номзодлар Судьялар олий мактабида ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўқиши белгиланди (илгари, ўртача ойлик иш ҳақи сақланган).

Қонун билан Халқ маслаҳатчиларининг ҳам ёши 35 ёш этиб белгиланди (илгари 30 ёш эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech