22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,5 °C

Урбанизация
30 Янв  2019 2828

Энди ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш мумкин

Ҳукумат қарори билан Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга кўра эндиликда, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини олиш “E-IJRO AUKSION”да электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қуйидагиларга ер участкалари 0,04 гектаргача аукционсиз ариза асосида берилади:

  • ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
  • давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади ҳамда комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Ер участкаларини аукцион орқали олишда, аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарномалар 30 кун олдин “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”нинг веб-порталида жойлаштирилади.

Аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб веб-порталда автоматик тарзда бошланади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.

Аукцион иш куни мобайнида соат 9:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.

Бошланғич нарх сифатида аукцион объектининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади.

Аукцион қуйидаги ҳолатларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:

  • аукционда иштирок этиш учун иккитадан кам иштирокчи қўйилган бўлса;
  • аукционнинг бирорта иштирокчиси ер участкасини аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса;
  • аукцион ғолиби ва лотни сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги ставкани қўйган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.

Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай ер участкасининг пулини тўлаши керак.

Белгиланган муддатда пул тўланмаса аукцион натижаси бекор қилинади ҳамда ғолибдан кейин ер участкасининг нархи бўйича энг юқори ставкани қўйган аукцион иштирокчисига ер участкасини олиш ҳақида таклиф юборилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech