10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

Энергетика
25 Фев  2020 829

Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

2020 йил 24 февралда Брюссел шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларининг Бельгиядаги элчилари ва Еврокомиссиянинг энергетика бўйича Бош директори вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Энергетик ҳартия котибиётининг Бош котиби Урбан Руснак иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Марказий Осиё мамлакатларининг энергетик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ҳамда уларнинг ушбу йўналиш бўйича Евросоюз билан бираликдаги ҳаракатини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.    

Тадбир қатнашчиларида Ўзбекистоннинг энергетик салоҳияти, ушбу соҳада мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек «Energy Week Uzbekistan» ҳақидаги ахборот каттта қизиқиш уйғотди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Европа томон яқинда Евросоюзнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун барқарор энергетика соҳасидаги қиймати 8 миллион еврога тенг янги ҳудудий лойиҳаси ишга тушишини эълон қилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech