21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

IT-хабарлар
22 Авг  2019 454

Энг кўп ишлатиладиган пароллар номлари айтилди

Хакерлар ҳужумлари кўпайишига қарамай, интернет фойдаланувчилари ҳали ҳам пароллар танлашда масулиятсизлик қилмоқда.

DeviceLock компанияси таҳлилчилари энг кўп ишлатиладиган паролларни аниқладилар. Энг машҳур ўнталикда: 123456, 123456789, qwerty, password, 12345, qwerty 123, 1q2w3e, 12345678, 111111, 1234567890.

Энг машҳур кирилл имлосидаги пароллар: мен, пароль, кверти, салом, севаман, наташа, максим, андрей, офтобим.

Почта манзиллари бўлган логинлар учун паролларни йўқотган фойдаланувчилар орасида энг машҳур хизматлар қуйидагилар: mail.ru, yahoo.com (2018 йилги етакчи), hotmail.com, gmail.com, rambler.ru, yandex.ru, bk.ru, aol.com, qq.com ва list.ru.

DeviceLock асосчиси ва техник директори Ашот Оганесян IT-тармоғи иштирокчиларининг барча таълимий саъй-ҳаракатларга қарамай, фойдаланувчилар паролларни танлашга енгил қараётганидан ҳайратда. «Пароль учун қатъий талаблар белгиланадиган корпоратив тизимларда вазият яхшиланди, – дейди Оганесян. – Лекин ҳеч қандай автоматлаштирилган назорат бўлмаса, фойдаланувчилар миясига биринчи келган нарсани ёзишлари аниқ. Яъни «салом, севаман, наташа» қабилида. Шу билан бирга, масалан, онлайн-кабинетга бузиб кириш, кейинчалик электрон почта ёки мессенжерни ўз ичига олган муҳим тизимларга тез кириш имконини беради».

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech