25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Мамлакатимизда
25 Янв  2019 1384

Эркинжон Турдимов Сенат аъзолигига сайланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 18 январдаги қарорига асосан, 25 январь куни Самарқанд вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш оқсоқоллар кенгаши томонидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод таклиф этилди. Депутатлар номзод бўйича ўз муносабатларини билдирди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, 7-Истиқлол сайлов округидан Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech