07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Долзарб
29 Мар  2020 396

Эрон санкциялар бекор қилинишини қўллаб-қувватлайди

Аббос Мусавий қатор давлатларнинг санкцияларни бекор қилиш ташаббусларини юқори баҳолади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Аббос Мусавий Россия ва яна еттита давлатнинг коронавирусга қарши курашга тўсқинлик қилаётган санкцияларни бекор қилиш ҳақида БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешга  йўллаган мактубини юқори баҳолади, деб хабар беради ISNA агентлиги.

Ўтган пайшанба куни  Россия, Хитой, Эрон, Сурия, КХДР, Куба, Никарагуа ва Венесуэлонинг БМТдаги доимий вакиллари Бош котиб Антониу Гутерреш номига мамлакатларнинг коронавирусга қарши курашига тўсқинлик қилаётган санкцияларни тўлалигича бекор қилишни талаб қилишни сўраб мактуб йўллаган эди.

«БМТ Бош котиби номига мактуб ёзган мамлакатларнинг ҳатти-ҳаракатлари ўзига хос муҳим аҳамиятга эга. Умид қиламизки, халқаро ҳамжамият нафақат коронавирус шароитида, балки оддий ҳолатларда ҳам АҚШ томонидан қўлланилаётган шафқатсиз ва ноинсоний санкцияларига қарши тўғри ҳаракатларни амалга оширади. Бу нафақат Эронга нисбатан, балки бошқа мустақил давлатларга қарши қабул қилинган санкцияларга ҳам тегишлидир», - деди Мусавий.

Унинг таъкидлашича, ушбу қадамлар жуда муҳим ва мамлакатлар амераканинг «қароқчилик» ҳаракатларига қарши зарур чораларни кўриш учун иттифоқ тузадилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech