26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
17 Апр  2019 385

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳридаги газ таъминоти тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтимиздаги айрим аҳоли ҳудудлари ва маиший объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Демак, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

18 апрель куни соат 10:00дан 19:00гача Яшнабод тумани “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30 та якка тартибдаги хонадонда;

18 апрель куни соат 11:00дан 18:00гача Сергели тумани 5 А мавзесидаги 47 та кўп қаватли уйда;

19 апрель куни соат 9:00дан 20:00гача Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳамда Гавҳар кўчасидаги хонадонлар ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади. 

“Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech