03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,5 °C

Транспорт
17 Янв  2020 1564

Эски автомобилингизда келинг, ўрнига янгисини олиб кетинг

UzAuto Motors сотувда мавжуд бўлган автомобилларни Trade-In дастури орқали харид қилишни таклиф қилади. Бу дастурига мувофиқ сиз ўзингизнинг эски минилган автомобилингизни расмий дилерга топшириб, ўрнига янгисини олишингиз мумкин. Бунинг учун эса янги машина билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлаш кифоя.

Автомобилингизни янгисига алмаштириш тартиби:

-  Сиз автосалонда янги автомобилни танлайсиз.

-  Автосалон мутахассиси сизнинг автомобилингизни техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йили бўйича баҳолайди.

-  Автомобилингизни янгисига алмаштириш шартномасини имзолайсиз. Эслатиб ўтамиз, бунда битимни нотариал тасдиқлашнинг ҳожати йўқ.

Янги машина нархи билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлашингиз билан янги автомобиль соҳибига айланасиз.

Маълумот учун: Бугун Trade-In дастури бўйича Tracker, Lacetti, Nexia-3, Spark, Cobalt ҳамда Malibu каби автомобилларнинг турли ранг ва комплектациялари мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech