24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Спорт
12 Фев  2020 1267

Хоккей афсоналари музга чиқади

17 февралда «Humo Arena» музида Афсоналар матчи бўлиб ўтади ва унда «Ўзбекистоннинг дўстлари» жамоаси Ўзбекистон Хоккей федерацияси жамоасига қарши ўйнайди.

«Ҳумо» ХК матбуот хизмати маълумотига кўра, «Ўзбекистоннинг дўстлари» жамоасида - Валерий Каменский, Алексей Жамнов, Виталий Прохоров, олимпиада чемпиони, уч карра Жаҳон ва Европа чемпиони, Канада Кубоги ғолиби Сергей Шепелев, икки карра олимпиада чемпиони, Жаҳон ва Европанинг кўп карра чемпиони Алексей Касатонов, Уч карра Олтин клуби аъзоси Владимир Малаховлар музга чиқади.

Жамоа мураббийи - икки карра олипиада чемпиони, Жаҳон ва Европанинг кўп карра чемпиони, машҳур «Як-15» - Александр Якушев. Жамоа сардори - армия генерали, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби муовини Рашид Нургалиев.

Ўзбекистон Хоккей федерацияси жамоаси сафида - Шукур Каримовдан ташқари, яна бир Тошкентнинг «Бинокор» клуби собиқ хоккейчиси, ҳозирда ЎХФнинг мусобақалар ўтказиш бўйича директори Владимир Сторонкин, «Ҳумо» хоккей клуби бош менежери, Латвия терма жамоасида тўққизта Жаҳон чемпионати иштирокчиси Нормундс Сейейс, «Ҳумо» мураббийлари Борис Тортунов ва Олег Микульчик ва бошқалар музга чиқади.

Суратда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг хоккей афсоналари билан учрашуви. 2019 йил, 15 март.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech