25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Транспорт
23 Дек  2019 1049

Қамчиқ довонидан одамлар эвакуация қилинди

Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи туфайли А-373 Тошкент - Ўш автойўли бўйлаб автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/23 декабрь. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли хизматлар билан бир қаторда довондан ўтишга улгурмаган одамларни, йўловчиларни эвакуация қилиш учун қўшимча йўловчи поездларни жўнатиш бўйича тезкор чоралар амалга оширилди.

21-22 декабрь кунлари Тошкент – Ангрен – Орзу – Поп – Тошкент, Андижон – Тошкент – Андижон, Тошкент – Қўқон – Тошкент, Оҳангарон – Поп – Қўқон каби йўналишлар бўйича қўшимча йўловчи поездлар, шу жумладан шаҳарлараро электричкалар қатнови йўлга қўйилган. Таъкидлаш жоиз, қўшимча поездлар қатнови жадвали Фарғона водийси билан боғлайдиган темир йўлдаги бошқа қатнов поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмади.

Темирйўлчиларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли икки кун давомида поездлар орқали мураккаб довон участкадан 10 минг нафардан ортиқ йўловчи ташилди. Ушбу йўналишдаги ҳар бир темир йўл вокзалида йўловчилар учун барча шароитлар яратилди. Она ва бола хоналари хизмат кўрсатди, зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Биринчи навбатда тоғли ҳудудидан поездларда болали аёллар ва ногиронлар олиб кетилди. Поездларда ҳам сафар давомида йўловчиларнинг белгиланган манзилларга хавфсиз етказиб бериш учун шароитлар яратилди, дея хабар қилади «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech