13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Долзарб
29 Июн  2020 390

Еврокомиссия вакцина учун яна 6 миллиард йиғди

Еврокомиссия хайрия акцияси доирасида яна 6 миллиард евродан кўпроқ йиғди. Тестдан ўтказиш, тиббий жиҳозлар ва вакцина ишлаб чиқариш учун маблағ йиғилиши Евроиттифоқ томонидан май ойининг бошида эълон қилинган эди. Ҳадя тариқасида йиғилган маблағнинг умумий ҳажми 16 миллиардга етади, лекин бу ҳали оз.

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен шундай деди:

«Муддати ва миқёси жиҳатидан милсиз вакцина ишлаб чиқариш учун маблағ тикиш керак. Буни фақат бутун дунё билан бирлашган ҳолда амалга ошириш мумкин. Энг яхши олимлар биргаликда ишлашлари лозим бўлади, халқаро ташкилотлар кучларини бирлаштириши керак. Ҳукуматлар, компаниялар, ҳомийлар маблағ ажратишлари керак бўлади. Ўнлаб миллиардлар керак бўлади».

Еврокомиссияда таъкидлашича, кампания доирасида ишлаб чиқилган вакцинадан сайёрамиздаги ҳар қандай одам фойдалана олиши мумкин. Ундан ташқари, йиғилган маблағ аҳолининг энг заиф қатламига ва дунёнинг энг кўп жабрланган жамиятларига етиб бориши керак, деб хабар беради euronews.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech