27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Спорт
10 Мар  2020 665

Европа лигаси  мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди

Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Севилья" - "Рома" ва "Олимпиакос" - "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги учрашув, коронавирус сабаб мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди.

"Олимпиакос" - "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги учрашувни мухлисларсиз ўтказиш қарори, Греция ҳукуматининг мамлакатдаги спорт тадбирларида қатнашишни чеклаган қарори муносабати билан қабул қилинди.

"Севилья" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашувга келсак, Андалусия полицияси бошқармаси ушбу учрашувда кучайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлай олмаслигини маълум қилган. УЕФА бу баҳсни мухлисларсиз ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech