31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Энергетика
30 Мар  2020 670

Кўшимча пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда ҳар йили қўшимча 61 минг тонна пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича қиймати 49 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украина, Россия, Швейцария ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналар импорт асосида харид қилинади.

Ускуналар бўйича тайёрлаш ишлари бошланган бўлиб ҳозирда сиқув компрессори станциясининг бир нечта алмашувчи ички қисмлари, ЗРА ва КИПиА ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, суюлтирилган газни сақлаш сиғимлари, сепараторлар, лаборатория жиҳозлари каби ускуналар олиб келинган.

 “Муборакнефтгазмонтаж” МЧЖ бош пудратчи сифатида қурилиш ишларини амалга оширмоқда ва жорий йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар якунланиши маълум қилинди, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech