14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Мамлакатимизда
30 Сен  2019 509

Фахрий унвонларга эга спортчилар ҳоким маслаҳатчилари бўлади

Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (30.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, “Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси” унвонига, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонларига эга бўлган спортчилар, Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати, Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимларига жамоатчилик асосида жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи этиб бириктирилади.

Шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт йўналиши мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларининг мазкур қарорда белгиланган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида педагогик амалиёт ўташи ташкил этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Андижон давлат университетининг сиртқи бўлимида “Спорт фаолияти” таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech