30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,7 °C

Яшил сайёра
27 Фев  2020 1832

Файзли Тошкент

Шайхонтоҳур туманида катта автомобил халқа йўли бўйлаб 1 км масофада кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ушбу жараёнда йўл ёқасига 5 000 та каштан, қарағай, япон сакураси, эман каби манзарали дарахтлар кўчатлари, игна баргли ўсимликлар экилди.

Қизиғи шундаки, бунда мутахасисслар томонидан иқлим шароитимизга мос келадиган мевали ва манзаралари дарахт турлари аниқланган.

Уларнинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати кескин ўзгарганда ва совуқ ҳаво кузатилганда ҳам ушбу кўчатларга зарар етмайди.

Яшнобод туманида эса бугунга қадар

-10 420 погон/метр ирригация қувурлари тозаланди;

- 871 та дарахтларга шакл берилди;

- 607 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди;

- 254 000 квадрат/метр ҳудуд тозаланди.

Шу кунгача акция давомида 5 526 289 м2 ҳудуд тозаланди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech