27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Транспорт
8 Мая  2020 444

Фақат ўз ҳудудида

Карантин даврида йўналишсиз такси хизмати кўрсатиш бир қатор тартиб-қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиш лозим. 

Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 8 майдан бошлаб, «сариқ» тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда «яшил» тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади, деб огоҳлантиради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech