19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
11 Апр  2019 720

“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” хорижий инвесторга сотилади

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий ивестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4275, 10.04.2019 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг устав капиталидаги “Ўзбекнефтмаҳсулот” АЖнинг 100 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилди, дея маълум қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “PT Trans Asia Resources” (Индонезия) хорижий компаниясининг инвестицияларини жалб этган ҳолда модернизация қилинади.

“PT Trans Asia Resources” компанияси заводни модернизация қилиб, тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидан сўнг, кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат консорциум ташкил этилади.

Кейинчалик заводнинг устав капиталидаги давлат улуши Ҳукумат шартлари асосида “PT Trans Asia Resources” компаниясига сотилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech