29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,7 °C

Саноат
16 Янв  2020 2582

Фарғона вилоятида янги цемент заводи иш бошлади

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида Shanxi Xiangsheng йирик Хитой компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган цемент заводи иш бошлади, дея хабар беради Хорижий инвестицияларини жалб қилиш агентлиги.

Илғор технологияларнинг жорий қилиниши янги заводнинг ишлаб чиқариш қувватини бир кунда 2 500 тонна юқори сифатли қурилиш материали тайёрлашга етказа олади.

113 миллион доллар инвестициянинг самарали ўзлаштирилиши лойиҳанинг дастлабки босқичини якунлаш ва шу ўринда 300 та янги иш ўрни яратиш имконини берди.

Бу ерда йил охирида — заводнинг тўла қувват билан ишга туширилиши натижасида 700 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади.

Shanxi Xiangsheng Хитой компанияси раҳбари Гуажо Гу инвесторларнинг мамлакатимизнинг бешта вилоятида умумий қуввати йилига 6 миллион тонна цемент ишлаб чиқарадиган шундай заводлар қуриш режаси борлиги ҳақида хабар берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech