17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Мамлакатимизда
31 Дек  2018 1914

Фарғона водийсига Қозоғистондан газ етказиб бериш бошланди

Энди Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олади.

Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса, ҳаво совуқ кунларда табиий газ босимининг пасайиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги Водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланган эди. Бу масала аҳолининг катта эътирозларига сабаб бўлиб, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказида бўлди.

Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг “КазТрансГаз” компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси улароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди.

Бугун, 31 декабрдан бошлаб Фарғона водийси истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш бошланди.

– 2019 йил Фарғона водийси истеъмолчилари учун катта қувончлар билан бошланадиган бўлди, – дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратов. – Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан эришилган келишувга асосан Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон йўналиши бўйича табиий газ тўғридан тўғри Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилади. Бу водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech