27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Саломатлик
13 Мая  2020 524

Фарғонада бир бемор қолди

Бугун Фарғонада 6 нафар, Самарқандда 9 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 2 055 нафарга етди.

Фарғонада тузалиб чиққанларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёш.

Фарғонада шу пайтга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда.

Самарқандда тузалганларнинг 3 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги эса 9 ёшда.

Самарқандда шу пайтга қадар 103 нафар бемор соғайди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 055 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech