24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,3 °C

Хавфсизлик
6 Дек  2019 526

Фарғонада бош прокуратура департаменти ходимига қаршилик кўрсатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. (1981 й.т.) қонунга хилоф равишда жами 4.200 АҚШ долларини 40,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот котиби.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. департамент ходими М.А.нинг кўз соҳасига газ баллонча билан газ сепиб, унга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 5 декабрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech