07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,5 °C

Спорт
14 Мар  2020 878

Фарғоналик боксчига «Нексия-3» автомашинаси совға қилинди

Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди.

Фарғона давлат университетининг ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда унга «Нексия-3» автомашинасининг калити топширилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Японияда ўтадиган Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш бахти энди Қува туманиниг Қайрағоч қишлоғидан чиққан спортчи елкасига қўнганидан бутун Фарғона халқининг қалбалри фахрга тўлган.

Фарғоналиклар Миразизбекка Олимпия ўйинларида ҳам ғалаба қозонишини тилар экан, бунинг учун мамлакатимиз спортчиларида барча имкониятлар мавжудлигини эътироф этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech