04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,9 °C

Хавфсизлик
30 Июл  2019 812

Фарзандини автомобиль ойнасига миндирган онага маъмурий чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда “Спарк” русумли автомобиль йўловчиси ойнада ўтирган ҳолда кетаётгани акс этган видео тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ уша видео бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланган. Автомобилни 44 ёшли Нафиса Б. бошқариб борган бўлса, ойнада ўтирган қиз унинг 9 ёшли фарзанди бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) 4-қисми (“Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш”) бўйича маъмурий баённома тузилган бўлиб, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech