06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,9 °C

Хавфсизлик
13 Июл  2020 395

Фарзандини қимматроққа сотмоқчи бўлди

Сурхондарё вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2020 йилнинг апрель ойидаги йиғилишида Жарқўрғонда яшовчи 28 ёшли аёл қиз фарзандини Қумқўрғон туманида яшовчи 35 ёшли аёлга қонуний, суд орқали фарзандликка беришга рози бўлган.

Бунинг учун туғруқ давомида кетган дори-дармон ва бошқа сарф-харажатларга деб 1 700 000 сўм пулларни олиб, фарзандликка бериш учун барча ҳужжатларни тўплаб суд залига борганда фикридан қайтиб фарзандини бермаслигини билдирган.

Орадан бир неча кун ўтиб, ўша аёлнинг ўзи телефон орқали ва бир неча маротаба болани олмоқчи бўлган аёлнинг уйига келиб, қиз чақалоғини сотиш учун ундан 10 000 000 сўм миқдордаги пул маблағини талаб қилган. Иккинчи аёл эса мазкур ҳолатни кўрсатиб, ИИБ га ариза билан мурожаат қилган.

ИИБ ходимлари томонидан 2020 йил 3 июлда Қумқўрғон туман «Оқсой» маҳалласи ҳудудидаги «Ёшлар хиёбони»да ўтказилган тезкор тадбирда, «уддабурон она» қиз чақалоғи учун ариза билан мурожаат қилган аёлдан ўзи талаб қилган 10 000 000 сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech