04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
25 Мая  2020 381

Фарзандини сотмоқчи бўлди

13 ёшли фарзандини алдаб унинг ўзига айтмасдан бошқага сотаётган аёл ушланди.

2020 йил 19 майда Қорақалпоғистон. Беруний тумани ИИБ га Тўрткўл туманида яшовчи “Қундуз” исмли аёл ноқонуний равишда ўз фарзандини сотмоқчи бўлиб юрганлигини ҳақида ариза келиб тушган.

Ушбу аризага асосан шу куни соат 21:00 да Беруний тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрткўл туманида жойлашган намунали уйда ижарада яшаб келаётган, 38 ёшли Қундуз К. ўзининг 13 ёшли фарзандини бошқа фуқарога 15 000 доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ҳодиса содир бўлган жойдан кимёвий ишлов берилган 400 доллар ҳамда қолган 14 600 доллар миқдоридаги пуллар аниқланиб, ашёвий далил тариқасида ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қундуз К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) банди билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech