14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Спорт
16 Янв  2019 1511

Фазлиддин Ғоибназаров: «Жангга ҳар томонлама тайёрман»

Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни (Тошкентда 19 январь эрталаб) доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Боксчимиз мазкур жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади, деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман, – деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech