21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,5 °C

Маданият
5 Апр  2019 1664

Ўзбекистонда 14 дан 30 апрелга қадар Жаз фестивали бўлиб ўтади

Мусиқанинг чегара билмаслиги ҳамда инсонларни бирлаштирувчи ўзига хос кўприк эканига ҳадемай ўтказиладиган Халқаро жаз фестивали иштирокчилари ва меҳмонлари ҳам ишонч ҳосил қилиши мумкин. Франция, Исроил, Индонезия, Туркия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган мусиқий маҳорат соҳиблари еттита нота ёрдамида ўз дунёқарашларини томошаларга келганлар билан ўртоқлашадиган ёрқин ва байрамона мазкур тадбир Ўзбекистонда 14 дан 30 апрельга қадар бўлиб ўтади.

 

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ЮНЕСКО ваколатхонаси, «Илҳом» театри, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мамлакатимиздаги қатор элчихоналар билан ҳамкорликда Халқаро жаз куни муносабати билан ташкиллаштирилмоқда.

Ушбу мусиқа байрамини нишонлаш ЮНЕСКО томонидан 2011 йил 30 апрелда Халқаро жаз куни расман эълон қилингандан сўнг бошланган. Республикамизда у илк марта 2015 йилда бўлиб ўтганди.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Пилар Альварез-Ласо нашримиз учун берган интервьюсида: «Ушбу мусиқий йўналиш тарихи инсон қадр-қиммати, демократия ва фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш тарихи билан чамбарчас боғланган. Ташкилотимиз ҳам тинчликни таъминлашга хизмат қиладиган, инсонлару халқлар ўртасидаги мулоқот ва ўзаро бир-бирини англашга ёрдам берадиган жазнинг кучига ишонади. Фестивалнинг мақсади Ўзбекистон ва хориждаги жаз мусиқачиларига бу йил турли тадбирларни ташкил этиш орқали нафақат Тошкентда, балки республиканинг бошқа вилоятларида ҳам уларда ушбу мусиқа йўналишининг туб илдизлари, анъаналари, янги тенденциялари ҳақида кўпроқ маълумот бериш ва олиш учун жаз усталари ҳамда ихлосмандлари жамланадиган жаҳоннинг ушбу универсал тили байрамини нишонлашга имкон беришдан иборатдир. Буюк Нина Симон: «Жаз – бу нафақат оддий мусиқа, балки турмуш тарзи, борлиқ усуллари ва тафаккур услубидир», деб жуда тўғри айтганди», дейди.

Ксения Надеждина.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech