19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,4 °C

Мамлакатимизда
3 Мая  2019 2230

Тошкентда биринчи халқаро ландшафт санъати фестивали бошланди

3-5 май кунлари Тошкентда юртимизда ландшафт маданиятини намоён этувчи йирик тадбир LANDSHAFT OPEN. UZ биринчи халқаро ландшафт санъати фестивали бўлиб ўтади.

Фестивал дастуридан ландшафт кўргазмаси, гуллар фестивали, келинлар сайли, оила байрами, халқаро конференция, маҳорат дарслари, шоу дастур ўрин олган.

3-4 май кунлари оилавий қадриятлар аҳамиятини кўрсатишга бағишланган яна бир тадбир бўлиб ўтади. Тошкентдаги келинлар сайли чин маънода оила ва гўзаллик байрами сифатида намоён бўлади. Бунда 100 нафар гўзал қизлар шаҳар марказида тўй либосларида тўпланиб, мусиқа садолари остида ҳаракатланишади ва чиройли рақс намойиш этишади.

4 май куни сайл фестивалга келган оилалар иштирокида давом этади. Оила байрами – болалар учун маҳорат дарслари, кўнгилочар дастур, танловлар ва бошқа тадбирларни қамраб олган.

Шунингдек, 3 кун давомида асосий майдонда турли танловлар ташкил этилади, ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастурлари намойиш қилинади.

Фестивалнинг барча тадбирлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг орқа томонида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech