11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Таълим
30 Мая  2020 670

Бу йил ОТМларга қабулга 345 ўрин қўшилади

Россия давлат нефть ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech