19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Хавфсизлик
13 Мар  2019 807

Фирибгарлар гуруҳи фаолиятига чек қўйилди

Фирибгарлик қилиб кимнидир алдаган инсонга кейингги сафар ҳушёрроқ бўлиб муомала қилишади. Ёки умуман ишонишмайди. Лекин алдашга уста бўлиб кетган баъзиларнинг тузоғи кимлардир учун нажот йўлидек туюлаверади.

 

Н.Арслонова, Ш.Элдошова, Г.Раззоқова, М.Турдимов, Д.Носиржонов, Л.Маъдиева каби муқаддам судланган кимсалар ҳам юқори ташкилотларда танишлари борлиги, “соққасини” берса, ишини битириш осон бўлишини айтиб фуқароларни алдаб келган.

Уларнинг бу галги ҳийласига М.Холмаматова, И.Мўминова, Р.Маҳмудовлар алданди.

Фарғона давлат унверситети, Фарғона политехника ва Андижон тиббиёт институтига, Фарғона шаҳрида жойлашган “Ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва доришунос ходимларни қайта ихтисослаштириш” маркази, Фарғона шаҳрида жойлашган Ҳуқуқшунослик коллежига, Қува тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, йигирмадан ортиқ фуқароларни 500 АҚШ долларидан 5 000 АҚШ долларигача пулларини фирибгарлик билан қўлга киритиб, ўзаро тақсимлаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаган.

Фуқаро К.Олимжонов аризаси асосида Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тадбирда, Д.Носиржонов Фарғона шаҳар марказида яна 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, жиноий гуруҳ аъзолари фуқароларга Фарғона шаҳридан уй, Қува туманидан ер сотиб олиб бериши мумкинлигини айтиб алдаган фуқаролар ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Шундан сўнг бу борадаги текширув ва суриштирувлар бошланди.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят Ёзёвон туман суди томонидан Ш.Элдошова, Л.Маъдиева, Н.Арслоновага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддалари билан 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Д.Носиржонов эса уч йил тўрт ой озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилди. Суд М.Холмаматова, И.Мўминова, Р.Маҳмудовга Жиноят Кодексининг 168-модда ва 211-моддалари билан 5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, уч йил синов муддати билан шартли ҳукм қилинди.

Жабрланувчилар билмайдики, ўқиш ёки ишга киритиб қўйиш учун пора тариқасида пул бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни Жиноят кодексининг 211-моддалари билан жавобгарликка тортилади. Улар жабрланувчилар сифатида эътироф этилмайди ва пора тариқасида берилган қимматликларни қайтариб берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Бу жараёнда пора олгангина жиноятчи эмас. Уни берганда айб кўпроқ. Шу ҳақиқатни англаб етмаётган кимсалар шу иллатнинг қозонини қайнаши учун ўт ёқмоқда.

 Бекзод Ҳайдаров,

Жиноят ишлари бўйича

Ёзёвон туман суди раиси

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech