30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Ташвишли хабар
6 Фев  2020 4257

Фожианинг олдини олиш йўлида

Аёлнинг ортидан пичоқ билан қувган фуқаро қўлга тушди.

Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани ҳудудида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси аёл кишини қўлида пичоқ билан қувиб кетаётган номаълум шахсни кўриб қолади ва аёлга ёрдамга шошилади.

Номаълум шахс аёлга деярли етиб олганда ёрдам беришга улгурган. Ҳарбий хизматчиси аёлни ҳимоя қилган, тартиб бузар эса воқеа жойидан қочиб қолган.

Содир этилган воқеа юзасидан тезликда туман пост-патруль экипажига хабар берилган, ва Юнусобод туманининг 9-мавзесида қочқинни тўхтатишга муваффақ бўлишган. У эса талабга бўйсуниб, пичоқни ташлаш ўрнига, ҳақорат қилишга ўтиб, ҳуқуқ посбонларига тош ота бошлаган. Олишув пайтида фуқаро ички ишлар ходими оёғига пичоқ урган, шундан кейин Миллий гвардия жангчиси ПР73 русумли резина таёқни ишлатишга мажбур бўлган. Тартиб бузарнинг қўлидан пичоқни олиб қўйишга эришилгач, унинг қўлларига кишан тақилган. Тутиб олинган шахс тезликда Юнусобод туман ИИБ ФМБ га олиб келинган, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қувган эркак билан қочган аёл Шайхонтохур туманида яшовчи эру-хотин эканлиги маълум бўлган. Ҳамла эса эркак кишининг алкоголь маҳсулоти ичиши оқибатида келиб чиққан экан. Тергов давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech