31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Халқаро ҳамкорлик
26 Фев  2020 1266

200 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади

2020 йилнинг 25 феврал куни Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОПЕКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси (ОФИД) ўртасида муҳим битим имзоланди.

Битимдан асосий ўрин олган масала бу Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пунктида ва Наманган шаҳрида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасини молиялаштириш учун 54 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиш эди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ҳужжатни Элчи Шерзод Асадов ва ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси номидан унинг бош директори Абдулҳамид Алҳалифа имзолади.

Ушбу лойиҳа доирасида халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган сув таъминоти инфратузилмаси яратилади, бунинг натижасида Наманган вилоятининг 200 мингга яқин аҳолиси тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, 1975 йилда ташкил этилган, қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган ОПЕК Жамғармаси ривожланаётган мамлакатларга ижтимоий ва иқтисодий ёрдам кўрсатадиган молиявий ривожланиш бўйича ҳукуматлараро институтдир.

1999 йилдан бери ушбу тузилма Ўзбекистонда давлат секторида умумий қиймати қарийб 80 миллион долларга тенг бўлган 7 та лойиҳани амалга оширди, шундан 47,2 миллион доллари ичимлик суви ва санитария соҳасидаги лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш учун, 12,73 миллион доллари қишлоқ хўжалигига, 5 миллион доллардан транспорт ва таълимни ривожлантиришга ажратилди.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech