20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
28 Июн  2019 780

Биргина Жаҳон океанини ҳимоя қилиш эмас: Осакада G20 форуми бошланди

Япониянинг бу шаҳридаги энг йирик саммитга қатор мамлакатлар раҳбарлари ташриф буюрди.

Тадбир икки кун давом этади. Тўртта пленар йиғилиш режалаштирилган, унда иштирокчилар Форс кўрфазидаги иқтисодиёт, экология ва кескинлик масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, саммитга аъзо мамлакатлар президентлари икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Франция раҳбари Япония бош вазирининг G20 якунлари бўйича Жаҳон океанини ҳимоя қилиш мавзусини ҳам кун тартибига киритиш борасидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади, мезбон мамлакат аҳолиси унга: «Мовий океан: Осакадан назар» номини берган, дея  хабар беради «Евроньюс».

Йигирматалик гуруҳи 1990 йил охирида, Осиё мамлакатларини қамраб олган инқирозга жавоб сифатида пайдо бўлган. «Катта еттилик» жумладан, глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун Хитой ва Ҳиндистонни ҳам жалб этиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Саммитда Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Япония ва Европа Иттифоқи иштирок этади.

Бундай таркибдаги ҳозирги учрашув ўн тўртинчиси бўлади, дея хабар беради манба.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech