24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Биласизми?
6 Мая  2019 507

Коинотнинг батафсил тасвири пайдо бўлди

АҚШ Аэронавтика ва фазо тадқиқотлари миллий бошқармаси (NASA) 256 мингдан зиёд галактика акс этган суратни эълон қилди. Ушбу сурат ҳозирги вақтда мавжуд бўлган Коинотнинг энг батафсил тасвирига айланди, дея хабар беради НАСА сайти.

Қайд этилганидек, фотосурат мозаика бўлиб, «Хаббл» телескопи томонидан 16 йил давомида тасвирга туширилган 7,5 мингта сурат жамланмасидан иборат. Хусусан, расмда Улкан портлашдан сўнг 500 миллион йил ўтиб пайдо бўлган галактикаларни ҳам кўриш мумкин.

Сурат чорак терабайт ҳажмга эга ва уни одатдаги дастурлар билан очиб бўлмайди. Тасвир ўлчамини фақат НАСА томонидан эълон қилинган қисқа видео орқалигина баҳолаш мумкин.

Апрель ойида Европа жанубий обсерваторияси олимлари қора туйнук фотосуратларини тақдим этганди. Мазкур иш Event Horizon Telescope телескопининг глобал тармоғи орқали амалга оширилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech