11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Рақамлаштириш
14 Июл  2020 416

Франциянинг «Airbus» компанияси билан видеоконференция бўлиб ўтди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, ва Франциянинг «Airbus» компанияси ўртасида космик суратлардан фойдаланиш, улар ёрдамида қишлоқ хўжалиги ва бошқа ер майдонларини мониторинг қилиш ҳамда космик суратларни қабул қиладиган виртуал станция ва Ерни масофадан туриб зондлаш Маркази (ЕМТЗ маркази) масаласида уч томонлама музокара бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, рақамли технологияларнинг энг катта ютуғи — ташкилий, молиявий ва инсон харажатларини тежаш орқали иқтисодий самарадорликни кескин ошириш имкониятидир. Шу ўринда рақамли технологиялардан турли соҳа ва тармоқларда кенг фойдаланса бўлади. Юртимиз учун энг долзарб бўлган шундай соҳалардан бири ер ресурсларидан унумли фойдаланиш масаласидир.

Уч томонлама ўтказилган виртуал учрашувда янги ташкил этиладиган Ерни масофадан туриб зондлаш маркази ва виртуал станциядан фойдаланишдаги қулайликлар, уларни яратишга кетадиган вақт, маблағ, техник қурилмалар ўртасидаги фарқ, қабул қилиб олинадиган космик суратларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича Франциянинг «Airbus» компанияси тақдим қилаётган лойиҳалар билан танишиб чиқилди.

Шунингдек, бу йўналишда ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш, кафолатли хизмат кўрсатиш масалаларида ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Виртуал музокаралар давомида, «Airbus» компанияси вакиллари томонидан Ерни масофадан туриб зондлаш Марказининг намунавий тақдимот файллари намойиш қилиниб, тақдим этилди. Шунингдек, мазкур марказ лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган ўқув режа ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech