23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Хавфсизлик
19 Июн  2019 671

Фуқароларнинг иссиқ сувга тўлаган 27 млн. сўм пули ўзлаштирилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан Toshissiqquvvati ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, мазкур бўлим техник ходими З.М. томонидан фуқаролардан олинган пуллар ўзлаштириб юборилгани аниқланди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки,  З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаролар томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали жами 27 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech