20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Спорт
9 Апр  2019 1307

Футбол шарҳи. Мавсум кашфиётими ёки қулай тақвим?

Ўзбекистон чемпионати. Суперлига учинчи тур. «Андижон» - «Локомотив» - 0:4, «Пахтакор» - «Насаф» - 2:1, «Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 2:3, «Динамо» - «Металлург» - 2:1, «Бухоро» - «Қизилқум» - 1:1, ОТМК – «Қўқон-1912» - 7:1, «Сўғдиёна» - «Сурхон» - 0:3. 

 

Чемпионат бошланиши билан «Пахтакор»нинг етакчи бўлиб олгани тушунарли: пойтахт жамоаси мавсумлар оралиғида жуда тўғри трансфер сиёсатини ўтказди ва таркибни кучайтирди. Аммо сўнгги лаҳзалардагина тасодифан суперлигага киритилган «Сурхон»нинг бундай парвозини кўпчилик кутмаган эди, дейиш мумкин.

Шунга қарамай, сурхондарёликлар хурсанд. Уларнинг клуби ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Уйида Самарқанднинг «Динамо»сини (1:0) ютиб, Жиззахда «Сўғдиёна»дан устун келди (3:0), «Металлург» билан дурангга (0:0) имзо чекди.

Албатта, тақвим ҳам жуда қулай келди ва клуб ҳали кучлилар билан ўйнагани йўқ. Аммо тақвимнинг бундай қулай бўлгани «Сурхон»га ғолиблик руҳини олиб келган бош мураббий Андрей Микляевнинг хизматини сояда қолдира олмайди. Эслатиб ўтамиз, у узоқ вақт етакчи «Локомотив» клубида ишлаган ва клуб билан Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Микляев жуда қисқа фурсатда, яъни икки ойдан камроқ вақт ичида, Термизда футбол ўйнай оладиган жамоани шакллантирди. Ҳозирча унинг жамоаси дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмаган ва рақиблари дарвозасига тўртта гол урган клуб бўлиб турибди. «Сўғдиёна» ҳам қанчалик уринмасин, бу ишни уддалай олмади. Бундан ташқари, фаворитлар ҳам «Мавсум кашфиёти» номига бемалол торта оладиган дебютантга ҳурмат билан қарашлари лозим.

«Бунёдкор» таркибидаги ёшларнинг ўйиндан-ўйинга маҳорати ошиб бораётганини кўриш қцвонарли. Ўзларидан тажрибалироқ рақиблари олдида қизариб қолишмаяпти.

Бош мураббий Вадим Абрамов шогирдлари ҳам ўз иродасини намойиш этмоқда. Иккита мағлубиятдан кейин ҳам руҳлари тушиб кетгани йўқ. «Навбаҳор» билан беллашув ҳам осон бўлмади. 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, наманганликларга ҳисобни тенглаштиришга имкон бериб қўйишди. Олимпия терма жамоаси асосини ташкил этувчи тошкентлик ёшлар бошида партер ҳолатидан чиқиб кета олмайдигандек туюлганди. Аммо кутилмаганда оғир вазиятдан чиқиб кета олдилар ва уч очкони қўлга киритдилар.

Яна нейтрал майдонда ўйнаган «Навбаҳор» футболчиларининг ўзлари айбдор. Гол урса бўладиган кўплаб вазиятни бой беришди. Учрашув тугашига озгина қолганда ҳатто, белгиланган пенальтини ҳам ура олишмади. Шундан сўнг наманганлик томошабинлар футболчилар ўйинидан норози бўлиб, ҳуштак чала бошладилар ва кўпроқ «Бунёдкор»ни қўллаб-қувватлашга тушдилар. Легионер-мураббий Андрей Канчельскис ҳам руҳий босимга дош бера олармикан? Унинг жамоаси охирги ўринда кетмоқда. Айнан у бронза медали соҳиби «Навбаҳор»нинг бу йил баландроқ чўққини кўзлаётгани ҳақида гапирганди.

ОТМК ва «Қўқон-1912» клублари ўйинидаги хоккейча ҳисоб  кўпчиликни лол қолдирди (7:1). Қўқонлик ҳимоячилар бас кела олмаган 34 ёшли ҳужумчи Зафар Полвонов ўз ҳисобига бешта голни ёзиб қўйди. Фарғона водийси футболчилари биринчи тайм ўрталарида камчилик бўлиб қолишганидан руҳлари тушиб кетди, кейин эса, умуман, ўйинни тўққиз киши бўлиб якунладилар.

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ беллашувларида «Пахтакор» ва «Локомотив» кўтаринки кайфиятда ўйнашлари лозим. Темирйўлчилар «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) меҳмони бўлишса, «Пахтакор» ўз уйида «Ал-Саъдд» (Қатар)ни қабул қилади.

Учинчи турдан сўнг жамоалар ҳолати

Клублар                      Ғ  Д  М  Т  О

  1. «Пахтакор» 3 0   0  7:3  9
  2. «Сурхон» 2 1  0  4:0  7
  3. «Локомотив» 2 0  1  6:3   6
  4. «Қизилқум» 1 2  0  5:3   5
  5. ОТМК 1 1  1  8:4   4
  6. «Насаф» 1 1  1  5:3   4
  7. «Металлург» 1 1  1  4:3  4
  8. «Динамо» 1 1  1   3:3  4
  9. «Бунёдкор» 1 0  2  5:6   3
  10. «Сўғдиёна» 1 0  2  3:7   3
  11. «Бухоро» 0 2  1  1:3   2
  12. «Андижон» 0 2  1  1:5   2
  13. «Қўқон-1912» 0  2  1  2:8   2
  14. «Навбахор» 0 1  2  3:5  1    

     

Кейин нима бўлади, ҳеч ким билмайди…

Мини-футбол бўйича мамлакат чемпионатининг биринчи тур баҳслари якунига етди. Унда «Қизилқум», «Андижон», «Сурхон» ва «Қўқон-1912» суперлига вакиллари иштирок этмади. Ушбу клублар раҳбарларига жарима санкциялари қўлланиладими? Яна футзал бўйича кейинги тур баҳслари қачон ва қаерда бўлиб ўтади, деган саволга ҳам жавоб йўқ.

Шошилиб ташкил этилган турнир кутилмаган вазиятларни тақдим этмади. Турнир жадвалининг юқори поғонасида ҳалиям эски жамоалар ўрин олган. Тўғри, мини-футбол бўйича етакчилар очко йўқотишди: «Пахтакор» ОТМК билан (1:1) ва «Максам-Чирчиқ» «Сўғдиёна» билан (2:2) дуранг ўйнади

Ўрта қаторларда бораётганлар ҳолати бироз турғунроқ, шунингдек, «Бухоро» ва «Нефтчи» истиқболсиз кўринмоқда. Ўйинлари ҳам статистика учун.

Биринчи турдан сўнг жамоалар ҳолати

Клублар                         Ғ  Д  М  Т    О

  1. «Пахтакор» 2 1  0  12:5  7
  2. «Максам-Чирчиқ» 2 1  0  13:8  7
  3. ОТМК 2 1  0  9:4    7
  4. «Локомотив» 2 0  1  9:6    6
  5. «Сўғдиёна» 1 2  0  11:4  5
  6. «Насаф» 1 2  0  9:8    5
  7. «Навбаҳор» 1 1  1 14:10 4
  8. «Бунёдкор» 1 0  2 10:14  3
  9. «Металлург» 1 0  2  6:10  3
  10. «Динамо» 1 0  2  7:14  3
  11. «Бухоро» 0 0  3  5:9   0
  12. «Нефтчи» 0  0  3  6:19  0  

 Тимур Низаев.

 «Правда Востока» шарҳловчиси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech