21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Мамлакатимизда
7 Сен  2019 394

Тошкент шаҳар ҳокими Ғафур Ғулом боғида бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш мавзуси кенг муҳокама этилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев аҳоли билан учрашиб, уларга  боғда қандай ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида атрофлича маълумот берди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, қайта қуриш жараёнида ҳам ушбу боғ эшиклари аҳоли учун ёпилмайди, шунингдек, шу пайтгача бўлгани сингари кейинчалик ҳам унга кириш бепуллигича қолади.

Шунингдек, реконструкция сабаб тадбиркорлар ҳеч қандай зарар кўрмайди, ўз фаолиятини аввалги тартибда давом эттиради.

Ушбу боғ соя-салқинлиги ва ўсимликлар дунёсига бойлиги билан ажралиб туради. Қайта қуриш жараёнида бу яшиллик дунёсига умуман зарар етказилмайди, ҳеч бир дарахт кесилмайди.

Аҳолига янада яхши хизмат кўрсатиш, уларнинг кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида яроқлиллик муддатини ўтаб бўлган атракционлар янги, замонавийларига алмаштирилади.

Шунингдек, боғ ичидаги таъмирталаб йўллар созланади. Велойўлаклар ҳам ташкил этилиши мумкин. Хуллас, қайта қуриш ишлари натижасида боғ янада чирой очади, хизмат кўлами кенгаяди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech