25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Мамлакатимизда
13 Фев  2020 444

Ғалабанинг 75 йиллигига музей барпо этилади

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган «Ғалаба» боғи ҳудудида музей очиш ишлари давом этаяпти.

 Ушбу хайрли ишлар Президентимиз ташаббусига кўра Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган «Ғалаба» боғи ҳудудида бошланган. 

Янги барпо этилаётган музей учун Мудофаа вазирлиги томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ бугун Иккинчи жаҳон урушига оид қизиқарли ва янги маълумотларни ҳамда экспонатларни тўплашда фаол иштирок этяпти.

Ушбу музейда халқимиз томонидан уруш йилларида фронтда ва фронт ортида кўрсатилган бемисл жасорати, фидойилик, бағрикенглик ва юксак инсоний фазилатлари акс этади. Тарихий воқеаларни экспонатларда, замонавий технологиялар ва интерактив усуллар ёрдамида акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Уруш йилларида Республикамизда умумқўшин тузилмаларидан ташқари Халқимизнинг ботир ўғлонлари томонидан жангларда кўрсатилган қаҳрамонликлари натижасида фашистлар томонидан жанубдан, яъни Афғонистон ҳудудидан «Учинчи фронт»ни очиш учун қилинган уринишлар батамом йўққа чиқарилгани ҳақида материаллар ҳозир тўпланмоқда.

Бундан ташқари урушда асир тушган, концлагерларда вафот этган ва бедарак кетган ватандошларимиз, Ўзбекистон фуқароларининг «Ишчи батальони»га сафарбар қилиниши ва ундан фронтга юборилиши воқеалари очиб берилади.

Ўша даврда эвакуация ва депортация қилинган турли миллатга мансуб инсонлар – болалар, аёллар, кексалар, бағрикенглик билан кутиб олишиниши, уларга ўзбек халқининг бошпана бериб, меҳрибонлик ва ғамхўрлик намунасини кўрсатгани акс эттирилади.

Шунингдек, урушда ҳалок бўлган юртдошларимизнинг номлари қайд этилган 33 жилдлик «Хотира» китоби, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан нашр этилган китоб-альбом ва бошқа экспонатлар ва бошқа кўплаб маълумотлар жойлаштирилади, деб хабар беради  Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech