19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Мамлакатимизда
19 Мар  2019 1758

Ўзбекистоннинг қаерида ҳаво шарларидаги аэронавтларни кўриш мумкин?

Термизда баҳор ва янгиланиш байрамини интиқлик билан кутишди.

 

Халқ сайилига Балх вилояти ҳокими Шужоуддин Шужо раҳбарлигида Афғонистон Ислом Республикасидан катта делегация  ташриф буюрди. Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон консуллик муассасалари раҳбарлари ҳам етиб келдилар. Меҳмонлар Наврўзга бағишланган халқ сайилларида фаол иштирок этишди.

Балх ва Сурхондарё вилоятлари ўртасида баҳор байрамини Термизда ҳамда Мозори Шарифда нишонлаш анъанага айланиб бормоқда.

Байрам томошаларида Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳам иштирок этди. Биргина улар эмас. Қозоғистондан ҳаво шарлари билан учувчилар ҳам таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аэронавтлар Сурхондарё вилоятидан Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига жўнаб, у ерда ҳам ҳавога кўтарилишларни амалга оширишди. 19 март куни улар Андижонда, 20 мартда эса Навоида халқ сайлларининг қизиқарли ўтишига ҳисса қўшадилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech