19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Долзарб
27 Мар  2019 609

БМТ Бош котиби Идаи циклонидан азият чекканларга ёрдам қўлини чўзишни таклиф қилди

Африка мисли кўрилмаган вайронакор кучга эга иқлимий офатни бошдан кечирди.

 

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунё ҳамжамиятидан табиий офатдан азият чекканларга кўмак беришини сўради.

Ҳозирча 700 кишининг ҳалок бўлгани, юзлаб инсонларнинг бедарак йўқолгани, тошқинда қолган ва вайрон бўлган шаҳар ҳамда қишлоқлар ҳақида маълумотлар бор. Мозамбик, Малави ва Зимбабведа уч миллионга яқин киши жабр кўрган, асосий зарба Мозамбикка тўғри келгани айтилмоқда. Идаи циклони Бейру шаҳрини қарийб кунпаякун қилган.

– Бу бугун бизга маълум бўлганлари, холос. Аммо фалокат келтирган зарар миқёсини кейинроқ аниқлашга тўғри келади. Биз ҳали етиб боролмаган ҳудудларда бутун бошли қишлоқлар йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин дейишга асослар бор, – дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда журналистлар билан бўлган учрашувда.

Табиий офатдан кўрилган зарар миқдори миллиард долларларга баҳоланади. БМТ ходимлари табиий офат ҳудудида биринчи кунларданоқ фаолият олиб бормоқда.

«Бугун Мозамбик, Малави ва Зимбабве халқи ва ҳукуматига ўз ҳамдардлигимни изҳор этмоқчиман», дея таъкидлаган БМТ раҳбари.

Гутерриш Мозамбикда инсонпарварлик ёрдами Мувофиқлаштирувчисини тайинлаган. Сўзи якунида Бош котиб Идаи циклонининг ноодатий кучли ва давомли бўлганини яна бир карра таъкидлади. Айтишича, бу иқлимнинг ўзгариб бораётгани ҳақидаги «яна бир қўнғироқ» экан.

Фото bbc.com

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech