28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Долзарб
28 Мар  2020 508

Германия иқтисодиёти икки ойга дош бериши мумкин

Лейбниц номидаги иқтисодий тадқиқотлар институти президенти Райнт Гропп «Mitteldeutsche Zeitung» газетаси билан суҳбатда шу ҳақда таъкидлади.

Экспертнинг сўзларига кўра, узоқ давом этадиган карантин  «драматик оқибатларга» олиб келиши мумкин. Унинг ҳисоб-китобича, Германия федератив республикасининг ялпи ички маҳсулоти карантин шароитида ҳар ойда 3 фоизга тушиб боради, бироқ унинг кумулятив таъсири туфайли иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши икки ойда 10 фоизга етади, уч ойда ундан ҳам ошади.

Райнтнинг фикрича, коронавирусга қарши кураш «имкон қадар юмшоқроқ чора-тадбирлар» билан олиб борилиши керак.

«Ким соғлом бўлса ишга чиқиши керак. Беморлар уйда қолсин. Вирус юқтириш хавфи юқори бўлган кекса ёшдагиларни максимал даражада иҳоталаш лозим. Яъни уларга нисбатан жорий қилинган чекловлар давом эттирилади», — деди иқтисодчи.

Бироқ у тиббиёт мутахассисларининг фикрига қулоқ солиш кераклигини инкор этмади. Шунга қарамай,  Райнтнинг таъкидлашича, коронавирусга қарши чора-тадбирлар аниқ мўлжалли бўлиши лозим, аксинча бўлса иқтисодиёт  катта зиён кўради ва бу аҳолининг турмушига ва  соғлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech