14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Туризм
21 Июл  2020 409

Германия телеканалида Ўзбекистон экотуризм салоҳияти намойиш этилди

«MDR» телерадиокомпаниясининг «Biwak» телекўрсатувида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг навбатдаги церийаси намойиш этилди.

Германиялик томошабинларга Ўзбекистоннинг велотуризм, тоғ туризми ва ландшафт туризми салоҳияти билан танишиш имконияти берилди. Ўзбекистонга велосайёҳ сифатида келган кўрсатув муаллифлари Нурота тоғлари, Амударё ва Сирдарё бўйлаб саёҳат қилиб, мамлакат ҳақида ҳикоя қилишади.

«Қадимий савдо йўллари бўйлаб кўзга ташланувчи қорли чўққилар Марказий Осиёда «Самовий тоғлар» деб номланади, дея тарифлади Biwak» тасвирга олиш гуруҳи иштирокчилари. Шунинг учун бўлса керак, улар ўзларининг янги экспедициясини «Ипак йўли бўйлаб Самовий чўққилар томон» деб атадилар.

Саёҳат Ўзбекистоннинг Нурота тоғ тизмасидан бошланади. Муаллифнинг таъкидлашича, бу ҳудудда туризм ҳали ҳам тўлиқ ривожланмаган. Бироқ маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва гўзал ландшафтлар ва сайёҳлар оқимининг у қадар кўп эмаслиги бу ерларнинг жозибадорлигини янада оширади.

Афсонавий Самарқанд шаҳрида эса «Biwak» MDR жамоаси ўзларини «1001 кеча эртаклари»га тушгандек ҳис қилиб, унга мафтун бўлишади.

Маълумот учун: «MDR» телерадиокомпанияси 1991 йилда ташкил этилган. Томошабинлар аудиторияси бўйича у Германияда етакчи позициялардан бирини эгаллайди - 10 миллиондан ортиқ киши, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech