22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Спорт
21 Июн  2019 658

Ҳақиқат қарор топди ва гимнастикачи қизларимизга олтин медаллар топширилди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақалар бошланишидан аввал Осиё гимнастика иттифоқининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Унда ташкилотнинг гимнастикани ривожлантириш борасида ортда қолган вақтда қилинган ишлари сарҳисоб қилиниб, олдинда турган қатор вазифалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида 2017 йилги қитъа биринчилигининг жамоавий баҳслардаги олтин медаллари ҳамюртларимизга топширилди. Гап шундаки, ўшанда Қозоғистон терма жамоаси ғалаба қозонган, қизларимиз эса иккинчи ўринни қўлга киритган эдилар. Бироқ Қозоғистон терма жамоаси гимнастларининг қон таҳлилидан олинган допинг намуналари ижобий натижа кўрсатгач, қозоғистонлик спортчиларнинг кўплаб турнирлар қатори ушбу мусобақадаги натижалари ҳам бекор қилинди. Шу тариқа Анастасия Сердюкова, Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Анора Давлатовага тегишли бўлган олтин медаллар Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мустаевга топширилди.

Шунингдек, мусобақада тўпда машқ қилиш бўйича тўртинчи ўринда қолиб кетган ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова ҳам қозоғистонлик рақибаси четлатилиши ҳисобига бронза медалига сазовор бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech