15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Энергетика
14 Ноя  2019 1052

Ғишт цехида 1 млрд. 790 млн. сўмлик газ ноқонуний сарфлангани аниқланди

Ўзнефтгазинспекция” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” мутахассилари томонидан Янгийўл туманида жойлашган “Бинокор-М” МЧЖга қарашли пишга ғишт ишлаб чиқариш цехида ноқонуний газ сарфланганлиги аниқланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 31 октябрь кунида, пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда, цехда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига (счетчик) ташқаридан таъсир етказишга шароитлар яратилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли газ ҳисоблаш ускунаси электр манбаасидан узилганлиги аниқланди.

Метрология ходимлари томонидан газ ҳисоблаш ускунаси қайтадан электр манбаасига уланганда, газ ҳисоблаш ускунасининг хотирасида 27 кун давомида сарфланган газ ҳажми ёзилиб борилмаганлиги маълум бўлди. Юқорида кўрсатилган муддат давомида ғишт ишлаб чиқариш цехи табиий газ билан таъминланиб келган.

Дастлабки ҳисоб китоб бўйича 27 кун давомида жами 1 млрд. 790 млн. сўмлик, 1 млн. 790 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, зарар етказганлиги аниқланди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech