23 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Халқаро ҳамкорлик
10 Июл  2020 514

«Globuc» компанияси билан тажриба алмашилди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг мутахассислари Буюк Британиянинг «Globuc» компанияси томонидан 2020 йил 9-10 июль кунлари ташкил қилинган онлайн конференцияда иштирок этишди.

Конференцияда МДҲ давлатлари томонидан нефть ва газ кимёси бўйича қилинаётган янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳаларни молиялаштиришнинг янгича усуллари, бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар бўйича стратегик қарорлар қабул қилиш тўғрисида музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, табиий газни қайта ишлаб, юқори қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш лойиҳалари тўғрисида МДҲ давлатларининг соҳа мутахассислари фикр ва тажриба алмашишди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech