18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Транспорт
26 Мар  2019 1264

GM Uzbekistan автомобилларини Samarqand Darvoza савдо марказида ҳам харид қилиш имкони яратилди

GM Uzbekistan АЖ мижозларга қулайлик яратиш мақсадида энг йирик ва энг кўп ташриф буюрувчиларни ўз ичига олган оилавий Samarqand Darvoza кўнгилочар-савдо марказида автомобиллар савдосини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда комания матбуот хизмати.

 

Энди автомобиль харид қилиш истагида бўлганлар харидни Марказга оилавий хордиқ учун ташриф буюрган ҳолда ҳам амалга ошириши мумкин.

Мажмуанинг 2-қаватида доимий равишда компаниянинг диллерлик тармоғи вакили фаолият кўрсатиб, харидорларга сотувда мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот беради ҳамда автомобиль харид қилиш учун шартнома тузади.

Айтиш жоизки, автомобилни етказиб бериш шартномада кўрсатилган дилерлик корхонаси орқали амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech