22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Транспорт
1 Июл  2019 680

GM Uzbekistan Tracker автомобилига 21 фоизли чегирма эълон қилди

GM Uzbekistan компанияси 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Tracker Premier AT автомобилига катта чегирма эълон қилди, деб хабар беради компания матбуот хизмати

Мазкур чегирма компанияда олиб борилаётган стратегия ҳамда ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижаси бўлиб, автомобиль хариди жараёнида харидорларга қулайлик яратиш ва унинг ҳамёнбоплигини таъминлашни кўзда тутади.

Унга кўра, харидорлар эндиликда Tracker Premier AT автомобилини 21 фоизли чегирма билан 215 680 575 сўм ўрнига 170 миллион сўмга харид қилиши мумкин.

Акция 2 июлдан бошлаб 10 кун давомида амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech